Ғолибларга
Давлат гранти лойиҳаларини амалга ошириш босқичлари
1
босқич
Ғолиблар рўйхати билан танишиш
1.1. Фуқаролик жамияти институти Жамоат фондининг расмий сайтида жойлаштирилган танлов ғолиблари рўйхати билан танишади.
2
босқич
Шартнома тузиш ва сертификат топшириш
2.1. Танловда ғолиб бўлган фуқаролик жамияти институти билан тузиладиган “Давлат гранти ажратиш тўғрисида”ги шартнома, унинг иловалари ва ғолиблик сертификати Жамоат фонди томонидан тайёрланади, бир томонлама тасдиқланади ва платформага юкланади.
2.2. Ғолиб бўлган фуқаролик жамияти институти шартнома ва унинг иловаларини ўз шахсий кабинетидан юклаб олади, тасдиқлайди ҳамда платформага қайта юклайди.
3
босқич
Оралиқ ва якуний ҳисобот тақдим этиш
3.1. Фуқаролик жамияти институти лойиҳа доирасида бажарган ишларни таҳлилий ва молиявий ҳисоботини ҳар чорак якуни бўйича платформага юклаб боради.
3.2. Жамоат фонди фуқаролик жамияти институти тақдим этган ҳисоботнинг оралиқ мониторингини амалга оширади.
3.3. Фуқаролик жамияти институти лойиҳа якуни бўйича таҳлилий ва молиявий ҳисоботлар ҳамда унинг асослантирувчи ҳужжатларини платформага юклайди. Тўлиқ топширилган ҳужжатлар Жамоат фонди томонидан қабул қилинади. Камчилик аниқланган тақдирда ҳужжатлар фуқаролик жамияти институтига қайтарилади.
3.4. Фуқаролик жамияти институти аниқланган камчиликларни бартараф қилган ҳолда ҳужжатларни платформага қайта юклайди.
4
босқич
Мониторинг қилиш
4.1. Жамоат фонди ҳисоботларни қабул қилиб олгандан кейин, маблағларнинг мақсадли сарфланишини ўрганиш ва якуний хулоса бериш учун ҳужжатларни Мониторинг ишчи гуруҳига юборади.
4.2. Мониторинг ишчи гуруҳи фуқаролик жамияти институтига ажратилган давлат гранти маблағини мақсадли сарфлангани юзасидан ўрганиш хулосаларини Парламент комиссиясига муҳокамага киритади.
4.3. Ажратилган давлат гранти маблағларини мақсадли сарфлангани юзасидан Мониторинг ишчи гуруҳининг хулосаси Жамоат фонди томонидан фуқаролик жамияти институтига юборилади.