Ғолибларга
Давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаларини амалга ошириш босқичлари
1
босқич
Ғолиблар рўйхати билан танишиш
1.1. Фуқаролик жамияти институти Жамоат фондининг расмий сайтида жойлаштирилган танлов ғолиблари рўйхати билан танишади.
2
босқич
Буюртмачи ва ижрочи (давлат органи ва фуқаролик жамияти институти) ўртасида шартнома тузиш
2.1. Жамоат фонди Парламент комиссиясининг қарорини давлат органи ва ғолиб бўлган фуқаролик жамияти институтига ижро учун юборади.
2.2. Парламент комиссиясининг қарори асосида давлат органи ва фуқаролик жамияти институти икки томонлама шартнома тузади ва уни платформага юклайди.
3
босқич
Жамоат фонди ва ғолиб ташкилот ўртасида шартнома тузиш ва сертификат топшириш
3.1. Икки томонлама шартнома асосида Жамоат фонди ва ғолиб ташкилот ўртасида “Давлат ижтимоий буюртмаси ажратиш тўғрисида”ги шартнома тузилади, унинг иловалари ҳамда ғолиблик сертификати тайёрланади. Мазкур ҳужжатлар Жамоат фонди томонидан тасдиқланади ва платформага юкланади.
3.2. Ғолиб бўлган фуқаролик жамияти институти шартнома ва унинг иловаларини ўз шахсий кабинетидан юклаб олади, тасдиқлайди ҳамда платформага қайта юклайди.
4
босқич
Оралиқ ва якуний ҳисобот тақдим этиш
4.1. Фуқаролик жамияти институти лойиҳа доирасида бажарган ишларни таҳлилий ва молиявий ҳисоботини ҳар чорак якуни бўйича платформага юклаб боради.
4.2. Жамоат фонди фуқаролик жамияти институти тақдим этган ҳисоботнинг оралиқ мониторингини амалга оширади.
4.3. Буюртмачи давлат ижтимоий буюртмаси якуни бўйича ишни қабул қилиб олганлиги ҳақида далолатномани ижрочи билан биргаликда тузади. Ижрочи тасдиқланган далолатнома ва лойиҳа якуни бўйича таҳлилий ва молиявий ҳисоботлар ҳамда унинг асослантирувчи ҳужжатларини платформага юклайди.
4.4. Тўлиқ топширилган ҳужжатлар Жамоат фонди томонидан қабул қилинади. Камчилик аниқланган тақдирда ҳужжатлар фуқаролик жамияти институтига қайтарилади.
4.5. Фуқаролик жамияти институти аниқланган камчиликларни бартараф қилган ҳолда ҳужжатларни платформага қайта юклайди.
5
босқич
Мониторинг қилиш
5.1. Жамоат фонди ҳисоботларни қабул қилиб олгандан кейин, маблағларнинг мақсадли сарфланишини ўрганиш ва якуний хулоса бериш учун ҳужжатларни Мониторинг ишчи гуруҳига юборади.
5.2. Мониторинг ишчи гуруҳи фуқаролик жамияти институтига ажратилган давлат гранти маблағини мақсадли сарфлангани юзасидан ўрганиш хулосаларини Парламент комиссиясига муҳокамага киритади.
5.3. Ажратилган давлат гранти маблағларини мақсадли сарфлангани юзасидан Мониторинг ишчи гуруҳининг хулосаси Жамоат фонди томонидан фуқаролик жамияти институтига юборилади.