Платформа тест режимида ишга туширилган

Танловлар

Ижтимоий буюртмалар

Давлат ижтимоий буюртмаси давлат органи ва нодавлат нотижорат ташкилоти ёки фуқаролик жамиятининг бошқа институти ўртасида шартнома тузиш йўли билан социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун ишлар бажариш ёки тадбирлар ўтказишга доир давлат топшириғидан иборат бўлади.

Давлат ижтимоий буюртмаларини бериш Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондлари орқали, шунингдек давлат бошқаруви органлари томонидан амалга оширилади.

Давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартиби ва шартлари Парламент комиссияси томонидан белгиланади.

Давлат бошқаруви органлари социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бевосита давлат ижтимоий буюртмаси бериши мумкин. Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаларини бериш давлат буюртмачиларининг рўйхати ва фаолиятнинг маблағлар ажратиш режалаштирилаётган йўналишлари оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситаларида олдиндан эълон қилинган ҳолда, танлов асосида амалга оширилади.

Давлат бошқаруви органларига нодавлат нотижорат ташкилотларидан ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан келиб тушадиган лойиҳаларни кўриб чиқиш, умумлаштириш ва уларни баҳолаш давлат бошқаруви органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари томонидан амалга оширилади. Давлат ижтимоий буюртмаларини бериш бўйича танлов ғолиби лойиҳаларни кўриб чиқиш, умумлаштириш ва уларни баҳолаш натижаларига кўра аниқланади. Давлат бошқаруви органи ва танловда ғолиб деб топилган нодавлат нотижорат ташкилоти ёки фуқаролик жамиятининг бошқа институти ўртасида шартнома тузилади.

Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига давлат ижтимоий буюртмасини бериш, шунингдек танлов шартлари ва уни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ижтимоий буюртма ҳақида
Танловлар рўйхати

Грантлар

Давлат гранти ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига уларнинг буюртмалари бўйича танлов асосида бериладиган пул маблағлари ва моддий ресурслардир.

Давлат грантларини ажратиш Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондлари орқали амалга оширилади.

Грант танловларида ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларни тақдим этган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари иштирок этишга ҳақлидир.

Нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига давлат грантларини ажратиш тартиби ҳамда шартлари Парламент комиссияси томонидан белгиланади.

Грант ҳақида
Танловлар рўйхати
Жамоатчилик муҳокамаси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди

UZINFOCOM

© 2025 барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

  • Бош саҳифа
  • Биз хақимизда
  • Танловлар
  • Очиқ маълумотлар
  • Ғолибларга
  • Ахборот хизмати
  • Норматив ҳужжатлар

Mavzu turi

Matn o'lchami

A
A+
Кириш
  • O‘z
  • Ру
hamburger