Биз ҳақимизда
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2008 йил 10 июлда қабул қилинган 843-И/515-И-сонли Қўшма қарори билан ташкил этилган.
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги, «Жамоат фондлари тўғрисида»ги, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди тўғрисидаги низомга асосан амалга оширади.
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди:
- Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан олинадиган маблағларни жамлайди, бу маблағлар нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантириш ҳамда қўллаб-қувватлашга, ижтимоий, иқтисодий, гуманитар масалаларни ҳал этишда уларнинг иштирок этишига қаратилган дастурларни амалга ошириш учун тақсимланишини ташкил этади;
- маблағларни кейинчалик нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлашга тақсимлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондларига йўналтиради;
- нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларга ҳуқуқий маслаҳат, ташкилий, техник жиҳатдан ва бошқа хил ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ дастурлар ҳамда лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашади.
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан белгиланади.