Платформа тест режимида ишга туширилган

Янгиликлар

hero-img

“Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими ўтказилди

06.12.2024
2024 йилнинг 6 декабрь куни Тошкент шаҳридаги “Ренессанс” кино уйида мамлакатимизда фуқаролар жамиятини ривожига муносиб ҳисса қўшган республика ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими ўтказилди.

2024 йилнинг 6 декабрь куни Тошкент шаҳридаги “Ренессанс” кино уйида мамлакатимизда фуқаролар жамиятини ривожига муносиб ҳисса қўшган республика ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими ўтказилди.

Ташкил этилган ушбу тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар, хорижий ва республика нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Таъкидлаш жоиз, сўнгги йилларда мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтлари учун янги давр бошланди.

2017-2024 йилларда фуқаролик жамияти институтларини бевосита қўллаб-қуватлаш ва самарадорлигини оширишга қаратилган 64 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниб, ўзига хос ҳуқуқий ва институционал база яратилди.

Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба қабул қилинган 2021–2025 йилларга мўлжалланган фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида соҳани ҳар томонлама ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, давлат ва жамият бошқарувида фаол иштирокини таъминлаш каби устувор йўналишлар белгиланди.

Давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ва конструктив мулоқот механизмлари йўлга қўйилиб, нодавлат нотижорат ташкилотларининг эҳтиёжларини тизимли таҳлил қилиш ҳамда давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг муҳим масалалари бўйича ўзаро фикр алмашиш учун майдон яратилди.

Бир сўз билан айтганда, мамлакатнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланишида фуқаролик жамияти институтларининг роли ва аҳамиятини тубдан ошириш, уларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ҳамкорлигини кучайтириш бўйича тизим яратилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 26 августида имзоланган “Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон юқоридаги ислоҳотларнинг узвий давоми бўлиб, фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг шаффоф ва соғлом рақобат тамойилига асосланган тизимини, шунингдек, ижтимоий самарали дастурлар самарадорлигини ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратишга қаратилган.

Ушбу Фармонга мувофиқ ўтказилаётган Фуқаролик жамияти ҳафталиги истиқболли ташаббусларни ишлаб чиқиш, шунингдек, шаффофлик ва инклюзивликни ошириш бўйича мулоқот ва кейинги қадамларни белгилаб олиш учун очиқ платформа бўлиб хизмат қилмоқда.

Фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган республика ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими эса ҳафталик доирасидаги муҳим тадбирлардан бири бўлди.

Маълумот ўрнида, фуқаролик жамияти институтларининг бу юксак унвони Президентимизнинг 2018 йилнинг 14 ноябридаги қарори билан таъсис этилган эди. Ўтган давр мобайнида соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган фуқаролик жамияти институтларининг 126 нафар вакили мазкур кўкрак нишони билан тақдирланган.

Ушбу анъанани давом эттирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни арафасида Парламент комиссиясининг қарорига мувофиқ республика ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг яна бир гуруҳ вакиллари “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди. Бугун кўкрак нишони билан тақдирланганлар орасида хорижликларнинг (Озарбайжон ва Франция вакиллари) ҳам борлиги эса тадбирнинг аҳамияти ва қамрови кенгаяётганидан далолат беради.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан Ўзбекистонда давлат ва жамият ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш йўналишида муҳим ислоҳотлар амалга оширилаётгани, фуқаролар ҳуқуқини, демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, таълим, тиббиёт, маданият ва бошқа соҳаларда қарийб 10 мингта нодавлат нотижорат ташкилотлар эркин фаолият юритаётгани, уларда 70 мингга яқин иш ўрни яратилгани, давлат ижтимоий лойиҳаларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари фаол иштирок этаётгани қайд этилди.

Фуқаролик жамияти институтлари томондан муҳим ташаббуслар ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларини қамровини кенгайтириш ҳамда  амалга ошириш борасида ўзоро фикрлар алмашилинди.

 


 

“Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун”
кўкрак нишони билан тақдирланганлар
РЎЙХАТИ

Т/р

Ф.И.Ш.

Ташкилот номи

Хорижий ташкилотлар

1.

Алиева Айгун Назиф қизи

Озарбайжон Республикаси нодавлат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш агентлиги ижрочи директори

2.

Филиппе Барбиер

“Ипак йўлидаги карвонсаройлар” уюшмасининг Ўзбекистондаги филиали раҳбари

Республика ташкилотлари

3.

Алимова Васила Сатторовна

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази директори

4.

Рахимова Нигина Хайруллаевна

“Ижтимоий фикр” маркази директори

5.

Шавкатов Отабек Шерзодович

Ёшлар умумжаҳон ассоциацияси раиси

6.

Мирзахмедов Асрол Ходжиевич

Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик жамоат фонди Бошқарув раиси

7.

Абуталипов Абдуазиз Абдулазиз ўғли

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси бош директори

8.

Ширинова Мавлюдахон Расуловна

“Сабр” Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази директори

9.

Туляков Элдор Собиржонович

“Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори

10.

Формонов Азамжон Турғунович

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Ҳуқуқий таянч” жамоат бирлашмаси раҳбари

11.

Қосимова Наргис Суннат қизи

“Эколог” жамоат бирлашмаси раҳбари

Қорақалпоғистон Республикаси

12.

Аллашова Малика Рахманбердиевна

“Юксак салоҳият” жамоат бирлашмасининг Қорақалпоғистон филиали директори

Андижон вилояти

13.

Атаханов Фарходбек Абдумажидович

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари

Бухоро вилояти

14.

Тиллаев Бахтиёр

Бухоро вилояти “Мехригиё” жамоат фонди раҳбари

Жиззах вилояти

15.

Қўшбоқова Улбўсин Соатовна

Ўзбекистон ногиронлари жамияти Пахтакор тумани бўлими раҳбари

Қашқадарё вилояти

16.

Чоршанбиев Насриддин Шодмонкулович

Ўзбекистон “ВEТEРАН” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси Қашқадарё вилояти бўлими раиси

Навоий вилояти

17.

Рахманова Наргиза Хайдаровна

Навоий вилояти “Согдиана” ёшлар ва аёллар маркази раҳбари

Наманган вилояти

18.

Ибрагимова Наргиза Зокиржоновна

Наманган вилояти “Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази” раҳбари

Самарқанд вилояти

19.

Кектишева Ольга Михаиловна

Самарқанд вилояти “Нурбону” нодавлат нотижорат ташкилоти

Сирдарё вилояти

20.

Усманова Юлдузхон Маматкуловна

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Сирдарё вилояти ҳудудий филиали директори

Сурхондарё вилояти

21.

Фёдорова Нина Александровна

Ўзбекистон рус маданий маркази Сурхондарё вилояти бўлими раҳбари

22.

Ходжаниязова Гулнора Джабборовна

Сурхондарё вилояти “Аёл ва замон” аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш маркази раҳбари

Тошкент вилояти

23.

Мустафаева Шахноза Байзаковна

Тошкент вилояти “ДУГОНАЛАР” ногирон аёллар жамияти раиси

Фарғона вилояти

24.

Норматов Рахматжон Аъзамович

Фарғона вилояти “Болажон дунёси” хайрия фонди раҳбари

Хоразм вилояти

25.

Мехмонова Юлдузхон Бахриддиновна

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Хоразм вилояти ҳудудий филиали директори

Тошкент шаҳри

26.

Васикова Феруза Хамитовна

Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Тошкент шаҳар бўлими раиси

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди

UZINFOCOM

© 2025 барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

  • Бош саҳифа
  • Биз хақимизда
  • Танловлар
  • Очиқ маълумотлар
  • Ғолибларга
  • Ахборот хизмати
  • Норматив ҳужжатлар

Mavzu turi

Matn o'lchami

A
A+
Кириш
  • O‘z
  • Ру
hamburger