Платформа запущена в тестовом режиме

Запрошенная сумма
184700000
Сумма, которую необходимо собрать
1000000000
Срок реализации проекта
8 месяц

Хорезмская область

Название проекта:

Xorazm viloyatida ijtimoiy muammolarni hal etishga fuqarolik jamiyati institutlarini jalb etish

Номер заявления:

55

Проблемы, которые необходимо решить (проблемы):

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2024 йилдаги инсонларнинг узоқ умр кўриш индекслари бўйича маълумотига кўра жисмоний фаоллик ҳамда овқатланиш меъёри ва қоидаларига амал қилмаслик, таркибидаги туз, қанд, ёғ миқдори кўп бўлган таом ва ширинликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш, шунингдек етарли даражада витамин ва минераллар истеьмол қилмаслик оқибатида ёшларда рационал усиш ва ақлий ривожланишда ортда қолиш, катталарда эса юрак қон томир, эндокрин, хавфли усма каби инсонинг эрта ўлимига олиб келувчи қатор касалликларни ривожланишига сабаб бўлаётганлиги, шу билан бирга коронавирус пандемияси оқибатларидан олинган сабоқлар, касалликни оғирлиги ва ўлим ҳолатларининг катта қисми нотўғри турмуш тарзи туфайли келиб чиққанлигини инобатга олиб, мухтарам юртбошимиз томонидан 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099 сонли фармони, 2020 йил 10 ноябрда “Аҳолининг соғлом овқатлашини таъминлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4887 сонли қарорига мувофиқ аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш давлат сиёсатининг мухим йўналишларидан бири сифатида ахамият қаратилган. Яъни аҳоли ўртасида жисмоний фаолликни ошириш мақсадида ҳар бир маҳаллада, корхона ва ташкилотларда, аҳоли кўп йиғиладиган жойларда жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга шарт-шароитлар яратилди. Аҳолининг соғлом овқатланиши ва жисмоний фаоллигини таъминлашда давлат сиёсатини янада мустаҳкамлаш, юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш, ҳар бир фуқарода соғлом овқатланиш ва жисмоний фаоллик маданиятини шакллантириш тизими йўлга қўйилди. Аҳолига қишлоқ врачлик пунктларидаги тиббий хизмат аьзолари томонидан соғлом турмуш тарзи бўйича тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан ортиқча вазн, семизлик ва аниқланган юқумли бўлмаган касалликларни назоратга олиш ва соғлом турмуш тарзи бўйича хонадон патронаж хизмати жараёнида аҳолини антропометрик кўрсаткичлари аниқланганда Қўшкўпир туман тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш ва тиббий маданияти тўғрисидаги статистик маълумотлари бўича 2025 йил 1 апрел ҳолатига “Ёвғур”, “Баҳористон”, “Ўзбекистон” маҳаллалари ҳамда Хива туман тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш ва тиббий маданияти тўғрисидаги статистик маълумотлари бўича 2025 йил 1 апрел ҳолатига “Бўстон”, “Аваз дунак”, “Истиқлол”, “Окёп”, “Журён” маҳаллаларидаги 40 ёшдан ошган 44724 нафар аҳоли скрининг текшируви натижасига кўра 5383 нафар аҳолида ортикча вазн. 1822 нафарида семизлик, 6173 нафарида қон босими нормадан ортиқ эканлиги, 15921 нафар (35.6 %) аҳоли нотўғри овқатланиши, 17532 нафар аҳоли (39.2 %) жисмоний нофаол эканлиги, 1386 нафар аҳоли (3.1 %) тамаки ва алкоголь махсулотларини истеьмол қилишлари аникланган. Ушбу маҳаллаларда Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш юзасидан биринчи тушунчаларни пайдо қилиш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда турли юқумли касалликларни олдини олиш мақсадида улар билан “Соғлом турмуш тарзи сари бирлашайлик ва соғлом турмуш тарзининг энг муҳим 7 қоидаси” шиори остидаги Оммавий спорт ва онлайин тарғибот тадбирларини тизимли ўтказиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу борада Хоразм вилояти “Маънавият ва экология” маркази томонидан биринчи навбатда 8 та маҳалланинг фаол фуқароларни жалб қилган ҳолда улар билан мазкур лойиҳага муносиб хисса қўшиши, Қўшкўпир тумани “Ёвғур”, “Баҳористон”, “Ўзбекистон” маҳаллалари ҳамда Хива тумани “Бўстон”, “Аваз дунак”, “Истиқлол”, “Окёп”, “Журён” маҳаллаларидаги ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли ўртасида соғлом овқатланиш ва жисмоний фаоллигини таъминлашда жонбозлик кўрсатиши эса юқорида келтирилган рақамларни камайтиришда ва ёшларни Ватанга муҳаббат, унинг равнақи йўлида фидоий бўлишга хизмат қилишида алоҳида ўрин тутади. Фуқароларимизни ушбу тадбирларга кенг жалб қилиш орқали, уларда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш билан Ватан тинчлиги йўлидаги фидокорона меҳнатларини яна бир бор қадр топишига эришилиши билан ҳам аҳамиятлидир. Инсон саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш, қолаверса, узоқ умр кўришнинг гарови соғлом турмуш тарзи эканлиги бугун барчага аён ҳақиқат. Зеро, ҳар биримиз, энг аввало, ўз соғлиғимизни ўйлашимиз даркор. Ана шунда хотиржам ва фаровон ҳаёт кечирган, кўплаб асоратли хасталикларнинг олдини олган бўламиз

Достижимые результаты:

• Қўшкўпир тумани “Ёвғур”, “Баҳористон”, “Ўзбекистон” маҳаллалари ҳамда Хива тумани “Бўстон”, “Аваз дунак”, “Истиқлол”, “Окёп”, “Журён” маҳаллаларидаги ижтимоий кўмакка муҳтож аҳолини соғломлаштиришга кўмаклашиш тўғрисида кўникмалар шакллантирилади; • Кундалик турмуш тарзида Қўшкўпир тумани “Ёвғур”, “Баҳористон”, “Ўзбекистон” маҳаллалари ҳамда Хива тумани “Бўстон”, “Аваз дунак”, “Истиқлол”, “Окёп”, “Журён” маҳаллаларидаги ижтимоий кўмакка муҳтож аҳолини зарарли одатлардан воз кечиб, Жисмоний фаол бўлишга, соғлом овқатланиш талабларига риоя қилишга ва нитижада соғлом бўлиб, уларнинг онгида бузғунчи ғояларга қарши иммунитетни шакллантиришда нодавлат нотижорат ташкилотларини ижтимоий шериклик асосидаги фаолиятининг самарадорлиги оширилади; • Қўшкўпир тумани “Ёвғур”, “Баҳористон”, “Ўзбекистон” маҳаллалари ҳамда Хива тумани “Бўстон”, “Аваз дунак”, “Истиқлол”, “Окёп”, “Журён” маҳаллаларидаги ижтимоий кўмакка муҳтож аҳолини соғломлаштиришда фуқароларнинг дори – дармонлар харажатлари қисқаришига ҳамда ўртача умр кўриш меъёри ўсишига эришилади; • Қўшкўпир тумани “Ёвғур”, “Баҳористон”, “Ўзбекистон” маҳаллалари ҳамда Хива тумани “Бўстон”, “Аваз дунак”, “Истиқлол”, “Окёп”, “Журён” маҳаллаларидаги аҳолининг ижтимоий ҳаётдаги фаоллиги оширилиб, ушбу ташкилотнинг мақсад ва вазифалари кенг жамоатчиликка етказилади. • Онлайн тарғиботлар давомида ҳар бир маҳаллада ўтказиладиган спорт – соғломлаштириш тадбирларида қатнаша олмаган (кўпчиликдан хижолат бўлиб ёки бошқа сабабларга кўра) фуқаролар ҳам жалб қилинади.

Вернуться к проектам

Общественный фонд по поддержке институтов гражданского общества при Олий Мажлисе Республики Узбекистан

UZINFOCOM

© 2025 все права защищены

Внимание! Если вы нашли ошибки в тексте, отметьте их и нажмите Ctrl+Enter, чтобы сообщить об этом администрации.

  • Главная страница
  • О нас
  • Конкурсы
  • Открытые данные
  • Победителям
  • Пресс-центр
  • Нормативные документы

Mavzu turi

Matn o'lchami

A
A+
Войти
  • O‘z
  • Ўз
hamburger